close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Маккада Қуръон тиловати бўйича энг йирик мусобақа бўлиб ўтяпти

Муқаддас Макка шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро Қуръон мусобақаси иштирокчилари ушбу тадбирда иштирок этишнинг ўзини асосий ютуқ, деб биладилар. Сингапурлик танлов иштирокчиси Муҳаммад Шуаиб Рашид халқаро танлов Масжидул Ҳаром ва Каъба ёнида ўтказилишини ҳисобга олсак, иштирок этиш шараф эканини таъкидлади.

Малайзиялик иштирокчи Шаҳр ал-Хонаифий Қуръон ёд олиш, ўқиш ва тафсир қилиш бўйича ўтказилган энг катта танловда иштирок этиб, умрининг энг гўзал дамларини Масжидул Ҳаром ёнида ўтказаётганини айтди. Эфиопиялик Аубдул Муҳсин Жамол Қуръон ўрганиш мусобақаларини ўтказиш Қуръонга хизмат қилишдаги саъй-ҳаракатларнинг ифодасидир, деди. Қуръони Каримни ёдлаш, ўқиш ва тафсир қилиш бўйича халқаро мусобақа Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаромда 42-марта ўтказилмоқда.
111 давлатдан 153 нафар иштирокчи иштирок этаётган мусобақа шанба куни бошланган ва уч кун давом этади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase